Мамлакатимиз ёш дзюдочилари қитъада пешқадам

0
67
марта кўрилган.

Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ёш дзюдочиларимиз ўзларининг етакчилигини намоён қилишди.

Мусобақанинг якунида оғир вазн тоифасидаги ёшлар медаллар учун кураш олиб боришди. Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 16 та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Шунингдек, ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ҳам дзюдочиларимиз биринчиликни қўлга киритишди

Сўнгги кун дастурида шоҳсупага кўтарилган юртдошларимиз билан танишинг.  Олтин медал соҳиблари: Рустам Шораҳматов(100 кг), Маҳмуджон Маҳсудов(100 кг), Барчиной Қодирова (70 кг), Ширинжон Йўлдошева (78 кг), Фотима Қурамбоева(78 кг). 

Кумуш медалга -81 кг вазндаги Шаҳзодхўжа Шарипов эришди.

Бронза медалнинг эгалари: -81 кгли Аҳрор Зиёдуллаев, -90 кгли Алишер Саманов, +100 кгвазнли Абдуллоҳ Худоёров, -63 кгли Сарвиноз Ҳусанова, +78 кг вазнли Моҳларойим Тўхтамишева  бўлишди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.