Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ёш дзюдочиларимиз ўзларининг етакчилигини намоён қилишди.
Мусобақанинг якунида оғир вазн тоифасидаги ёшлар медаллар учун кураш олиб боришди. Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 16 та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Шунингдек, ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ҳам дзюдочиларимиз биринчиликни қўлга киритишди
Сўнгги кун дастурида шоҳсупага кўтарилган юртдошларимиз билан танишинг. Олтин медал соҳиблари: Рустам Шораҳматов(100 кг), Маҳмуджон Маҳсудов(100 кг), Барчиной Қодирова (70 кг), Ширинжон Йўлдошева (78 кг), Фотима Қурамбоева(78 кг).
Кумуш медалга -81 кг вазндаги Шаҳзодхўжа Шарипов эришди.
Бронза медалнинг эгалари: -81 кгли Аҳрор Зиёдуллаев, -90 кгли Алишер Саманов, +100 кгвазнли Абдуллоҳ Худоёров, -63 кгли Сарвиноз Ҳусанова, +78 кг вазнли Моҳларойим Тўхтамишева бўлишди.