Мамлакатимиз ёш шахматчиларининг  тарихий ғалабаси

0
107
марта кўрилган.

Италиянинг Монтесильвано шаҳрида 12−25 ноябрь кунлари шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати мамлакатимиз шахматчилари тарихида янги музаффар саҳифа очди.

Жаҳон чемпионатининг 11 тур баҳсларида 80 та давлатдан келган  760 нафардан зиёд ёш шахматчилар иштирок этишди. Чемпионатнинг сўнгги турида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Афрўза Ҳамдамова грузиялик Кесария Мгеладзени мағлуб этиб, 10 очко жамғариб, жаҳон чемпиони мақомига эришди.

Афрўза Ҳамдамованинг хотин-қизлар шахматидаги  чемпионлиги тарихий воқеа бўлди. Ўзбек шахматида аёллар ўртасида илк жаҳон чемпиони бўлиш бахтига унга насиб этди.

Бу, юртимизда баркамол авлод вакилларини камолга етказиш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотлар самарасининг ёрқин ифодасидир.

Шунингдек, ушбу  ёш тоифасида кейинги совринли ўринлар 9 очко жамғарган қозоғистонлик Элназ Калиахмет билан 8,5 очко соҳиби АҚШлик Ирис Моуга насиб этди.

Жаҳон чемпионатининг 14 ёшли ўғил болалар мусобақасида қатнашган ҳамюртимиз Миразиз Қўзиев 7,5 очко жамғарди ва 125 нафардан зиёд иштирокчи орасида 22-ўринни эгаллади.

Мусобақанинг 16 ёшли қизлар мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Гулдона Каримова 138 нафар даъвогарлар баҳсида 7,5 очкони қўлга киритди ва чемпионатда 11-ўринни эгаллади.

 GUJUM.UZ
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.