Мамлакатимизда 22 декабрь куни ўтказиладиган сайловларга етти кун қолди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларнинг ўз сайловолди ташвиқотлари қизғин паллага кирди.
12 декабрь куни Урганч шаҳридаги 30-сон мактабда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 117-Урганч сайлов округидан номзоди кўрсатилган беш нафар партия вакилларининг “Камолот”, “Ал-Хоразмий” ва “Шодлик” маҳалласи сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда ишончли вакиллар номзодларнинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақида маълумотлар беришди. Номзодлар сайловолди дастури ва ундан келиб чиқувчи ўз сайловолди дастурида белгиланган вазифалар билан йиғилиш қатнашчиларини таништиришди.
Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Дилбар Бекчанова ҳам қатнашиб, аҳолини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди, Жумладан, коммунал хизмат, электр энергия, мактабгача таълим, мактаб муаммоларига доир ҳудуднинг ижтимоий- иқтисодий соҳаларидаги муаммолар ечими юзасидан ўз фикрини билдирди.
Шу куни яна Д. Бекчанова билан «Ҳамжиҳатлик»,»Юқори боғ», Саҳоват» маҳалла аҳли билан 13- сон умумтаълим мактабида,13 декабр куни «Жамбул»,»Бинокор», «Оби ҳаёт» каби олти маҳалла аҳли билан учрашув ташкил этилди. Бугун эса «Янги обод», «Ашхобод» маҳалла аҳли билан учрашди.
Депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари жуда қизғин, баҳс ва мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтмоқда.
– Аҳоли бўлғуси депутатларга ишонч билан қарамоқда. Халқнинг том маънодаги юзи ва кўзи бўладиган вакили — депутат эртага ана шу ишончни оқлаши, аҳолининг дарди, ташвиши билан яшаши лозим,– дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Дилбар Бекчанова.
Р. Сапоева