Маънавият фестивали:  ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН, ЯНГИ  ЎЗБЕКИСТОН УЧУН!

0
145
марта кўрилган.

 Янгиариқ туманидаги Ширшоли маҳалласида «Энг улуғ, энг азиз» байрам– Ўзбекистон Республикаси  мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган маънавият  байрами  шодиёналари бўлиб ўтди.

Истиқлол байрами  маҳалла аҳлига  ҳар йилгига қараганда янада кўтаринки руҳ, байрамона жўшқин кайфият бағишлади.  Чунки, Президентимизнинг ташаббуси билан ”Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли  бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг  муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар маҳалла аҳлининг турмуш шароитларини яхшилашда муҳим омил бўлди. Амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари натижасида қисқа муддат ичида  маҳалла қиёфаси бутунлай янгича кўриниш касб этиб,  обод ва кўркам гўшага айланди.

Байрам тадбири «Саломатлик учун 5000 қадам» шиори остида юриш марафони билан бошланди. Маҳалла тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, ҳунармандчилик буюмлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил қилинди, миллий урф одатларимиз акс этган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Хожиматов, Камбағалликни  қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари Раъно Турдибоева тадбир иштирокчиларини Мустақиллик байрами билан муборакбод этдилар. » Энг обод хонадон»,» Энг обод кўча» номинациялари ғолибларига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар топширилди.Пойтахтдан ташриф буюрган санъат усталари ижросидаги концерт дастури барчага хуш кайфият бағишлади.

Вилоятимиз бўйлаб  «Маънавият фестивали» доирасидаги турли тадбирлар давом этмоқла.

Д.БЕКЧАНОВА, журналист

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.