Мақсад — маҳсулотлар нархини арзонлаштириш

0
114
марта кўрилган.

Давлатимиз раҳбари Қува туманига ташрифи чоғида Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди. 

Паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, туячилик, картошкачилик, лимончилик тармоқларини ривожлантириш, агрологистика маркази ташкил этиш, ер ўлчаш, сувдан унумли фойдаланиш ва бошқа лойиҳалар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Бу тармоқлар халқимизнинг ризқи манбаи. Мақсадимиз — маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ҳисобидан озиқ-овқат товарлари нархини арзонлаштириш. Одамлар ҳозиргидек даромади билан ҳам тўқ, фаровон яшашга имкони бўлсин, деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз тадбиркор ва мутахассислар билан суҳбатлашди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, уларни сақлаш, қадоқлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.