Сиань шаҳридаги Тан сулоласи боғида “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва рафиқаси тантанали кутиб олдилар.
Маросимда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва рафиқаси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди. Биргаликда суратга тушилди.
Олий мартабали меҳмонларга сарой олдидаги майдонда Хитойнинг бой тарихи ва маданиятини ўзида акс эттирган ёрқин саҳналаштирилган чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилди.
Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 19 май куни бўлиб ўтади.