Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 13 январдаги фармонига мувофиқ мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир гуруҳ ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.
Жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ибратли, шарафли ва муқаддас бурчни бажараётганлар сафида ҳотин-қизларнинг ҳам борлиги эътиборга молик.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Таджиева Алеся Сергеевна ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳарбий сафарбарлик бўлими катта инспектори Хайтуллаева Алла Рахматуллаевна «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани прокурори Аллабергенова Нилуфар Анваровна, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси гуруҳ бош юрисконсульти Маллабаева Зилола Мирпулатовна, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи психологи Мирзалиева Мухаббат Махамаджоновна, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Хамзина Дамира Зайнуровна ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлим бошлиғи Худайберганова Дилором Зафаровна «Содиқ хизматлари учун» медалига муносиб кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ техник-назоратчиси Абдуллаева Зиёдахон Банноповна ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги «Ватанпарвар» бирлашган таҳририяти бўлим бошлиғи Ходжамуратова Гулнора Турсунбаевна «Шуҳрат» медали нишондори бўлишди.
“Соғлом она ва бола” аёлларни ва ёшларни қўллаб қувватлаш маркази ва Gujum uz cайти таҳририяти нишондорларни ушбу юксак эътироф билан қутлайди. Масъулиятли ва шарафли фаолиятларида янада улуғвор ютуқлар ва саломатлик тилайди.