Матбуот-ҳаққоний ахборот манбаи

0
169
марта кўрилган.

Айни кунда хеч бир соҳа ёки ташкилот йўқки, ўз фаолиятини ОАВ сиз тасаввур қиладиган. Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона маркази фаолиятида газета тахририятлари билан ижодий учрашувлар ўтказиш анъанага айланди.

Асосий мақсад — китобхонларни кўпайтириш, кутубхоналар фаолиятини оммалаштириш, кенг тарғибот қилиш ва энг асосийси аҳолига, ёшларга замон талаблари асосида тез ва сифатли ахборот етказишдир. Бугунги учрашувимиз “Янги Ўзбекистон” газетаси тахририяти жонкуярлари ва ўткир қалам эгалари бўлди. Ижодий учрашувда Тошкент шаҳардаги 11 та туман ахборот-кутубхона марказлари директорлари, мутахассислари, кенг китобхонлар оммаси, Олмазор тумани Нуронийлар жамғармаси бошлиғи, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Бош муҳаррири ўринбосари Абубакир Ўрозов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси муассислигида чоп этила бошланган мазкур ижтимоий-сиёсий газетанинг  мақсад ва вазифалари  тўғрисида сўзлади.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Бекқул Эгамқулов кейинги йилларда Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш учун очиқ майдон яратилганлиги ва икки асрни кўрган устоз сифатида кечаги ва бугунги имконлар ҳақида ўз қарашларини баён этди.

Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва ёшлар сиёсати бўлими катта мухбири Хайриддинмурод Абулфайзов юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини аҳолининг асосий қисмини ташкил этувчи ёшлар иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмаслиги, юксак билимли, интеллектуал салоҳиятли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланганлигини таъкидлади.

Маданият, маънавият ва маърифат бўлими катта мухбири Мухтасар Тожимаматова мамлакатимизнинг адабий-ижодий, маънавий-маърифий ҳавоси сўнгги йилларда мутлақо ўзгариб тозариб бораётгани, учинчи ренессансга мустаҳкам маънавий пойдевор яратиш учун олиб борилаётган эзгу ишлар тўғрисида таҳририятда тайёрланаётган мақола ва суҳбатлар ҳақида тўхталди. Шунинг билан бирга “yuz.uz” сайтида эълон қилинган шеърларидан ўқиб бериши даврани янада жонлантирди.

Учрашув жуда жонли мулоқот тарзида, ўта бахс мунозараларга бой тартибда ўтди. Айниқса мақола  тайёрлаш мезонлари, унга қўйилган талаблар тўғрисидаги китобхонлар ва мухлисларнинг саволларига таҳририятнинг ижодий ходимлари жавоб беришди.

Шунингдек,  биз томонимиздан ташаббус қилинган «Кутубхона хаёти» рукни остида кутубхона, китоб ва китобхонлик масалаларини ўзида қамраб оладиган рукн ташкил этиш таклифи тахририят томонидан қўллаб қувватланиши кўзлаган мақсадимизга ишонч умидларини берди. Албатта, бу фаолият нафақат Тошкент шаҳрида, балки республика миқёсида соҳамизнинг тараққиётини таъминлашга мустахкам замин яратади.

Ҳафиза КАРИМОВА, Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази директори 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.