“Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гуллар қўйилди

0
127
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Ғалаба боғига ташриф буюрди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Атроф байрамона безатилган. Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбарлар таркиби саф тортган.

Давлат раҳбари, Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони уларни байрам билан табриклади.

Ҳарбий оркестр ижросида “Хотирлаш куйи” янгради.

Президент “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Бу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган жафокаш ва матонатли она – Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У халқимизнинг урушдаги йўқотишлари, ғалабага қўшган улкан ҳиссасининг тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Бу ёдгорликка гул қўйиш барча Ўзбекистон оналарига юксак ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.