Мерганларимиз Тожикистондаги халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишди

0
129
марта кўрилган.

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тожикистонинг Исфара шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этишди. Тожикистон очиқ чемпионати сифатида ташкил этилган мусобақада Марказий Осиё мамлакатларидан 100 дан ортиқ спортчи ўз омадини синаб кўрди. Эътиборлиси, мазкур мусобақада ўзбекистонлик мерганлар муваффақиятли қатнашдилар.

Ёшлар ўртасида ўтказилган баҳсларда Миржалол Кароров биринчи ўринни қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги беллашув якуни бўйича барча совринли ўринларни терма жамоамиз вакиллари бўлишиб олишди. Унга кўра, биринчи ўринни Йўлдош Хайитов қўлга киритган бўлса, Мустафо Каримов ва Келдиёр Ҳасанов мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Ёш кизлар ўртасидаги баҳсларда Зулхумор Тожиалиева биринчи, Саодат Абдуллаева эса учинчи ўринга сазовор бўлди. Микст баҳсларида Зулхумор Тожиалиева билан иштирок этган Йўлдош Хайитов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.