Миллий тикланиш” ДП Марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленуми

0
22
марта кўрилган.

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари XV пленуми бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.

Пленумда ташкилий масала кўриб чиқилди, яъни бугунги кунгача Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Сарвар Садуллаевич Отамуратов «Ўзагросуғурта» акционерлик жамияти раҳбари этиб тайинланганлиги боис, ўз ҳоҳишига мувофиқ партия етакчилигидан озод этилди. Унинг ўрнига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Келдиевич Қодиров Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг чора-тадбирлар дастури лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Ушбу чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ҳудудий партия ташкилотларида партия фаоллари ва аъзолари иштирокида атрофлича муҳокама этилиб, тақдим этилган таклифлар асосида қабул қилинишига келишиб олинди.

Пленумда таъкидланганидек, бешта ташаббуснинг барчаси Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди Платформасида белгиланган вазифаларга ҳамоҳанг. 

Пленум сўнгида кун тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши Пленумининг қарорлари қабул қилинди.  

ЎзМТДП Марказий кенгаши
Ахборот хизмати

 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.