Миллионер «Ўқитувчи»

0
3
марта кўрилган.

Шу кунларда гўзал хушхабар мамлакатимиз бўйича  қанот қоқди. 2023-2024 ўқув йили давомида халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиб, 122 та медаль соҳибига айланган юртимиз ўқувчилари улуғвор натижалари билан  мамлакатимизнинг  учинчи ренессансга пойдевор қўйилаётганини ифодалашди. Юртимиз алломалар юрти эканлигинини яна уларнинг издошлари етишиб чиқаётганини қайд этишди.

Давлатимиз ҳам уларни муносиб тақдирлади. Ғолиб ўқувчиларни ва уларнинг ўқитувчиларини тақдирлаш учун давлат бюджетидан жами 9 млрд сўм ажратилди. 

Хусусан, энг нуфузли халқаро олимпиадалардаги медаллар учун: 

— олтин медаль соҳибига — 187,5 млн. сўм, ўқитувчисига — 168,75 млн. сўм; 

— кумуш медаль соҳибига — 112,5 млн. сўм, ўқитувчисига — 93,75 млн. сўм; 

— бронза медаль соҳибига — 75 млн. сўм, ўқитувчисига — 56,25 млн. сўм берилди. 

Ушбу медаллар эгаларига имтиёзлар ҳам берилди. Улар давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига қабул қилинади, устозларига эса келгуси ўқув йили учун 200 фоизгача устама белгиланади ва тўғридан-тўғри олий малака тоифаси тақдим қилинади. Бундан ташқари, нуфузли халқаро олимпиада ғолиблари кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи сифатида ғолиб бўлган фанидан дарс берган тақдирда, лавозим маошига 150 фоиз ҳар ойлик устама олади. Шунингдек, халқаро ва минтақавий олимпиада совриндорлари олий таълим муассасаларига киришда ўз фанидан максимал баллга эга бўлади. 

Мураббий Мохира Болтабоева бугунги кун қаҳрамони бўлди. У ёш бўлишига қарамасдан ўз билимини ўқувчиларга сингдира олди, уларни юқори натижага олиб чиқолди. Мохира Болтабоеванинг ўқувчилари бу йил кимё фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада нақд 3 та ўринни эгаллаб қайтишди. Давлатимиз томонидан Моҳира Болтабоеванинг тақдирланиши ортидан мукофот пулининг 1 миллиардга яқинлашди. 

Ёшгина бўла туриб катта ютуққа эришган мураббийга кўпларнинг  ҳаваси келяпти. Ижтимоий тармоқлардаги муносабатлар ҳам шундан далолат беряпти. Халқимизнинг «ҳавас қилган етар муродга» деган ҳикмати мавжуд. Билимдон  устозларнинг изи кўпайсин,  Ёшларимиз бугунги ютуқ-у, саъй — ҳаракатлари билан  тўхтаб қолишмасин, Хоразмий, Беруний, Фарғоний Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби  дунёни лол қолдирадиган фозил инсонлар  бўлиб камол топишларида, фан оламининг ҳам юлдузлари бўлишила  эзгу талаклар билдириб коламиз.

GUJUM.UZ . Сувратда: устоз Мохира Болтабоева (Ўз А олган фото).

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.