“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”  китоби нашр этилди

0
1093
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларининг “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деб номланган тўртинчи жилди ўзбек ва рус тилларида “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида нашрдан чиқди.

Ушбу китоб тўрт бўлимдан иборат бўлиб, унинг биринчи бўлими “Халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янги босқичга кўтариш – энг муҳим вазифамиз” деб номланган. Унга давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар муносабати билан сўзлаган нутқ ва маърузалари киритилган.

“Эл-юртимизнинг мустаҳкам иродаси ва матонатига таяниб, синовлардан муносиб ўтамиз” деб номланган иккинчи бўлимдан эса коронавирусга қарши курашга бағишланган маъруза, нутқ ва мурожаатлар жой олган.

Китобнинг “Дўстона амалий ҳамкорлик – барқарор ривожланиш кафолати” деб номланган учинчи бўлимини  хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлардаги нутқ ва маърузалар  ташкил этади.

Китобнинг тўртинчи – “Табрик ва қутловлар” бўлимига эса юртимизда кенг нишонланиб келаётган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табрик ва қутловлар киритилган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.