Мобил конструкцияли кўчма китоб дўконлари

0
167
марта кўрилган.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ташаббуси билан республика ҳудудларида ҳамёнбоп нархда савдо юритилувчи ихчам китоб дўконлари ўрнатилади. Биринчи босқичда Тошкент шаҳрининг 20 та бозорида шундай турдаги китоб дўконларини жойлаштириш режалаштирилган.

“Ўздавкитобсавдотаъминот” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида йўлга қўйилган ушбу лойиҳанинг афзаллиги унинг  мобил конструкциясидир. Бу дўконни исталган вақтда бошқа жойга осон кўчириш ва йиғиш мумкин.

Умумхалқ байрамлари, оммавий тадбирлар ўтказиладиган сайилгоҳлар ва аҳоли гавжум бўлган бошқа жойларда ҳудудий ҳокимлик вакиллари билан келишилган ҳолда ўрнатилади.

“Китоб дўкони кўчма бўлгани сабабли ерга эгалик ҳуқуқи берилмайди ва кадастр ҳужжатлари талаб қилинмайди, – дейди “Ўздавкитобсавдотаъминот” МЧЖ директори Шаҳзод Назаров. – Солиқ органларидан рўйхатдан ўтказилиб, касса аппаратлари ва терминаллар ўрнатилади, холос”.

Пойтахтнинг ҳар бир туманида ва вилоят марказларида – жами 250 та дўкон жойлаштирилади. Шундан 50 таси 2019 йил охирига қадар ўрнатилади. Ҳозир Шайхонтоҳур туманида (“Ўзбекистон” нашриёти олдида) ва Олмазор туманида (Тансиқбоев бозори қаршисида) намунавий турдаги дўконлар фаолият олиб бормоқда.

Замонавий дизайнга эга мазкур дўкон пештахталаридан давлат ва хусусий нашриётларда чоп этилган, давлат стандартларига жавоб берадиган, савияли ва мазмунли китоблар ўрин олади.

▪️ 2500 тагача китоб жойлаштирилади.

▪️ ҳафтада 6 кун, соат 9:00 дан 20:00 гача ишлайди.

▪️ савдолар нақд, терминал, шартнома асосида амалга оширилади.

▪️ дўконда китобдан ташқари 200 турдан ортиқ даврий матбуот нашрларини ўз ичига олган савдо бурчаги ташкил этилади.

Ҳофиза Каримова,

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот  кутубхона маркази директори 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.