Мобил сайёр давлат хизматлари

0
180
марта кўрилган.

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқаролар дардини эшитиш ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси махсус техника билан жиҳозланган автобус ва «Дамас»ларда энг чекка ҳудудларга бориб, кенг қамровли давлат хизматлари кўрсатиб келмоқда. 

Урганч тумани “Бегобод” қишлоғи “Оқёп” маҳалласи аҳолисига анъанавий “Мобил сайёр давлат хизматлари” тадбирида 100 тадан ортиқ Давлат хизматлари кўрсатилди.

Урганч туманида 193 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Марказ томонидан фуқароларга ҳамда  тадбиркорлик субъектларига ўтган 2018 йилда 33 минг  давлат хизмати кўрсатилган бўлиб,  2019 йилнинг ўтган 9 ойи давомида эса ушбу хизматлар кўрсаткичи 57 мингтага етди. Жумладан, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича қилинган мурожаатлар 1600 тани ташкил этди.

Албатта, одамларнинг мушкулини осон қиладиган, замонавий технологияларга асосланган бу тизим халқимизга катта қулайлик яратмоқда. Зеро, бизнинг мақсадимиз халққа қулай, шаффоф ва тезкор хизматалар кўрсатишдир.

Мафтуна Рўзиматова,

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти

бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар шўъбаси етакчи маслаҳатчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.