Москвадаги халқаро мусобақа юртимиз чавандозлари 2та олтин 1 та кумуш ва 1та бронза медалига сазовор бўлишди

0
86
марта кўрилган.

 Москва шаҳридаги “Maxima stables” от спорти клубида 28-31 октябрь кунлари конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақалар ўтказилди. Халқаро беллашувдан юртимиз  чавандозлари ёруғ юз билан қайтадиган бўлишди.

Мусобақанинг биринчи кунида ёш спортчимиз Бобуржон Валижонов “Lady” лақабли отда тўсиқлар баландлиги 100 см бўлган йўналишда ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Бобур Валижонов 110 см баландликдаги тўсиқлар дастурида ҳам энг яхши натижани қайд этиб, биринчи ўринга сазовор бўлди. 

Иккинчи кунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умид Комилов Евросиё лигаси Жаҳон кубоги финалида 150 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш дастурида “Numbero Uno Rafael” лақабли отда ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. “Las-Vegas” отида иштирок этган Серегй Петров кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, “Kuarendji” тулпори Наталья Семёновага бронза медалини келтирди.

Ж. Саъдуллаев тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.