Муҳриддин Тиловов Алмада Гран-приси чемпиони олтин медал билан якунлади!

0
235
views

Португалиянинг Алмада шаҳрида  ўтаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 1-куни якунига етди. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси кунни 1 та олтин медал билан тугатди.

-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳриддин Тиловов кун қаҳрамонига айланди. Қашқадарёлик полвонимиз  беллашувдаги  барчани, ҳатто финалда икки карра Олимпиада совриндори кореялик Ан Баулни ҳам доғда қолдирди.

Афсуски, -57 кг вазн тоифасида бронза медали учун бўлаётган баҳсда Нилуфар Эрмаганбетова британиялик Некода Смит-Девисга ютуқни бой берди.

Ж. САЪДУЛЛАЕВ

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here