Мурод Холмуродов: Келгуси режам – Токио 2020 Олимпиадасида муносиб қатнашиш

0
177
марта кўрилган.

Велоспорт бўйича Жакартада ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган Мурод Холмуродов Осиё қитъаси  чемпионати ва келгуси режалари ҳақида гапирди.

– Мусобақадан олган таассуротларим, қувончларим бир олам. Аввало шуни таъкидлаш керак-ки, Осиё чемпионатига жиддий тайёргарлик кўриш учун барча шароитлар яратиб берилди. Моддий-техник базамизга эътибор кучайтирилди. Халқаро йиғинлар ўтказилди. Бу эса ўз самарасини берди ва биз илк маротаба Осиё чемпионатида 7 та медални олишга муяссар бўлдик. Мен эса қитъа биринчилигида гуруҳ пойгаларида очколар бўйича бронза медалини қўлга киритдим.

Келажакдаги асосий режамиз – Токио 2020 Олимпиадасида муносиб иштирок этишдир. Мен ҳам Япония мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига лицензия олиб, совриндор бўлишни истайман. Бундан ташқари, унгача Тошкент шаҳрида ўтказиладиган шоссе бўйича Осиё чемпионати бор. Ушбу мусобақада ҳам юқори натижаларни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.