Шу кунларда мамлакатимизнинг барча вилояту туманларида энг азиз, энг улуғ байрамимиз шукуҳи кезиб, халқимизнинг қувончига қувонч улашмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони асосида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимизга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонига сазовар бўлганлар сафида Хоразмлик юртдошларимиз ҳам бор. Бугун уларга давлатимизнинг юксак эътирофи етказилди.
Мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи Дилбаржон Зариповна Бекчанова ва «Хоразм ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири Солияжон Рахимберганова ҳам «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирландилар.
Касбдошларимизни юксак эътироф билан қутлаймиз! Эзгуликлар, яхшиликлар бардавом бўлишида тилакдошмиз!
GUJUM.UZ