Наманган вилоятида 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратилади

0
72
марта кўрилган.
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлатимиз раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Абдуразоқов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди. Депутатлар номзодни Наманган вилоятининг ҳокими этиб тасдиқлади.
 
Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида Наманган вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари бу борадаги тегишли вазифаларни белгилаб берди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан вилоятга 60 миллион доллар ажратилиши айтилди. 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23,7 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.