Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари Наманган вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини танқид қилди.
Тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолига даромад манбалари яратиб бериш, хусусан, қарийб 60 минг иш ўрни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганини маълум қилди.
Қайд этилган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.