Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

0
41
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро аэропортини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Фарғона водийсидан мамлакатимиз воҳаларига довон орқали ўтилади. Поезд қатновлари ҳамма йўналишларда ҳам эмас. Шу боис мазкур аэропорт инфратузилмасини янгилашни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда. Бу тадбиркорлик, транспорт хизматлари ва туризм ривожига катта туртки беради.

Лойиҳа доирасида юк терминали, кейтеринг, ёнилғи қуйиш мажмуаси ва бошқа хўжалик бинолари қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, аэропортнинг йўловчи терминали қуввати соатига 1 минг нафарга етказилади. Юк терминали тадбиркорлик, экспорт ва транзит салоҳиятини оширади. 

Шу билан бирга, махсус сервис техникалари парки янгиланади. Бу исталган турдаги самолётларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш имконини яратади.

Давлатимиз раҳбари аэропортнинг самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Маҳаллий ва халқаро рейсларни кўпайтириш, логистика имкониятларидан тўла фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Чипталар нархини аҳолига қулай қилиш асосий вазифа этиб қўйилди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.