Нанда МОНТЕИКО, “The Holland Times” газетаси мухбири (Нидерландия):
– Ўзбекистонда ўтадиган фестиваллар довруғи дунёга машҳур. “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали ва Халқаро мақом санъати анжумани ҳақида мақолалар ёзганман. Бундан ташқари, мусиқа фестивалларида эксперт сифатида иштирок этаман. Шу боис Ўзбекистон элчихонаси Халқаро бахшичилик санъати фестивалига таклиф этганида бажонидил рози бўлдим.
Шарқ халқларининг эпик санъати жуда бой ва ранг-баранг. Ўтган йили Озарбайжонда ўтган фестивалда қатнашганимда Ўзбекистонда санъатнинг ноёб турларини асраб-авайлаш, уни тарғиб этиш, ёш авлодни мумтоз наволарга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта эътибор кўрсатилаётгани ҳақида эшитган эдим. Қувонарлиси, юртингизга ташрифим давомида буларни ўз кўзим билан кўриб, миллий санъатингиз дурдоналаридан баҳра оламан.
Манбаа: ЎзА