Навоийлик ижодкор ёшларнинг тасвирий ва амалий санъат фестивали

0
211
марта кўрилган.

Навоий шаҳридаги Санъат галереясида 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остидаги тасвирий ва амалий санъат фестивалига старт берилди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси, Ўзбекистон бадиий академияси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари Н.Қодиров ва Ш.Чориев томонидан Навоий шаҳри ҳамда Нурота туманида ёш рассомларга маҳорат дарслари ўтказилади.

Фестиваль доирасида шунингдек, ёш мўйқалам соҳибларининг тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилади.

Фестиваль 3 кун давом этади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.