Навқирон авлодимиз – энг бебаҳо бойлигимиз!

0
176
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Коррупцияга қарши курашиш Агентлигининг тегишли низомига асосан, Тошкент шаҳрида ҳам “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида иншолар танлови икки босқичда бўлиб ўтди.

Туман (шаҳар)лардаги мактаблар, лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида 1-босқич ўтказилган бўлса, 2-босқич эса олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилди.

Малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланган танлов ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши котибияти мудири А. Касимов  ғолибларни  2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили  деб номланганлиги билан табриклаб, ўқишларида муваффақиятлар тилади.

Манбаа: Коррупцияга қарши  курашиш  Тошкент шаҳар кенгашининг телеграм гуруҳи

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.