Наврўзи айёмга монанд ташриф

0
126
марта кўрилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Чирчиққа амалга оширган ташрифи давомида шаҳардаги хонадонлардан бирида истиқомат қилувчи Aнифия Бектошова оиласида бўлгани ва  Aнифиянинг икки ўғлидан бири Владислав Денисенко уч йил олдин бассейнга ноқулай сакраб умуртқаси ва оёғидан қаттиқ лат егани, хоккей билан шуғулланадиган яна бир ўғлининг ҳам оёғида муаммо борлиги айтилган эди.

 Соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Ҳожибоев, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ҳамда бир гуруҳ соҳа шифокорлардан иборат консилиум 20 март куни ушбу хонадонга келди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири  Чирчиқда Президент билан учрашган йигит — Владислав Денисенконинг аҳволи борасидаги маълумотларга ва тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги масаласига изоҳ берди: 

— Владислав билан 2018 йилда юз берган бахтсиз ҳодисада Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия марказида ётқизилиб, ҳамма муолажалар қилинган, ҳаёти сақлаб қолинган. Лекин жароҳат жуда оғир бўлгани, бўйин соҳасидаги орқа мия қаттиқ лат егани учун икки оёғи, тананинг пастки қисми, қисман юқори, қўлларнинг ҳаракатсизланишига олиб келган. Бизнинг тилда парез, плегия дейилади ҳамда бу нарса узоқ вақт реабилитацияни талаб қилади. Владислав Ўзбекистонда ҳам, Россияда ҳам даволанган. Ўтган вақт ичида озгина бўлса ҳам, ижобий ўзгариш бор.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.