Нигина Ўктамова ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очди

0
99
марта кўрилган.

 Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида 13-23 апрель кунлари жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Нигина Ўктамова (-54 кг) ғалаба қозониб, ўзбек боксчи қизлари орасида илк бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Ушбу ғалаба шарафига Ўзбекистон бокс федерациясида ўзига хос тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова, унинг мураббийлари ва яқинлари, шунингдек ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очган жаҳон чемпиони Нигина Ўктамовага махсус совға – «Nexia 3» автомобили тантанали тарзда совға қилинди.

Боксчи қиз ушбу эътибордан хурсанд бўлди: «Ютуғим мамлакатимизда спортга, ҳусусан, боксга қаратилаётган катта эътиборнинг самарасидир. Биз ёшларга ишонч билдириб, барча шароитларни яратиб бераётганликлари учун мамлакатимиз Президентига, Туризм ва спорт вазирлигига, Миллий Олимпия қўмитаси ва албатта, Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилигимни билдираман», – деди Нигина Ўктамова.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.