Нигора Қутлимуратова: Юртимиздаги ҳар бир фуқаро Янги Ўзбекистон учун овоз берди

0
183
марта кўрилган.

 

Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида

Ўзбекиситон Республикаси Президентлигига сайланган Шавкат Мирзиёевнинг

тантанали қасамёдига бағишланган маросимдаги нутқига   

МУНОСАБАТ

Барчамиз учун улкан тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси  Президентлигига ўтказилган сайлов мамлакатимиз, қолаверса, бутун халқимиз учун янги даврни бошлаб берди. Ушбу муҳим сиёсий жараёнда элдошларимизнинг юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси янада ошиб, сиёсий онги ва дунёқараши юксалди, эътиқоди янада мустаҳкамланди. Юртимиздаги ҳар бир фуқаро чин маънода Янги Ўзбекистон учун овоз берди ва ўз танловида асло адашмади.

Халқимиз ўз тақдири, тинч-осойишта, фаровон ҳаёти учун ҳам буюк истиқбол сари бошловчи янги тараққиёт йўлини танламоқда. Эндиликда, бизни янги давр қаршиламоқда. Бу эса юртимиз учун барча соҳаларда туб бурилиш ва улкан ўзгаришлар даври бўлиши шубҳасиз. Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёдига бағишланган маросимдаги нутқида таъкидлаганидек, “Кечаги натижа, кечаги қараш ва мезонлар энди тарих. Улар энди бизни қониқтирмайди. Янги давр учун янги ғоя ва ташаббуслар керак, янги натижалар керак. Шундагина у том маънода янги давр бўлади”.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли халқчил ислоҳотлар бардавомлиги ва таъсирчанлигини таъминлаш олдда турган долзарб вазифалардан саналади. Зеро, халқимиз умид боғлаган ва интиқлик билан кутаётган эртанги ҳаётимиз, ёруғ келажагимиз кафолати бугунги улкан ташаббусларнинг амалий натижалари, ижобий самараларида ўз ифодасини топади. Бу эса ўз навбатида ҳар бир имкониятдан оқилона фойдаланишга ундайди. Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, “қудратли халқимизга таяниб, ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни ишга солиб, ислоҳотларимиз суръати ва самарасини янада оширамиз, ҳеч қачон сусайтирмаймиз. Қанчалик қийин ва машаққатли бўлмасин, танлаган йўлимиздан ортга қайтмаймиз”.

Биз ҳам бу йўлдан дадил ва мардонавор боришга, мамлакат тараққиёти, юрт равнақи, халқимиз фаровонлиги учун сидқидилдан меҳнат қилиб, бор билим-салоҳиятимизни, шижоатимизни бағишлашга, камарбаста бўлишга астойдил интиламиз!

Нигора Қутлимуратова, Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.