“Ниҳол” мукофоти танловининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда

0
359
марта кўрилган.

Айни кунларда «Ниҳол-2021» анъанавий  Республика танловининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 1-2 июль кунлари навбатдаги «Ниҳол-2021» Республика танловининг Тошкент шаҳар саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда 5 та йўналишдан пойтахтнинг энг кучли ва истеъдодли ёшларидан 62 нафари беллашиб, Республика босқичига қатнашиш учун ҳакамлар ҳайъати томонидан сараландилар.

Шунингдек, ёш истеьдодлар учун ташкил этилган “Ниҳол2021” мукофоти танловининг   ҳудудий саралаш босқичи ва тақдирлаш маросими Урганч шаҳридаги “Амир Темур маданият ва истироҳат боғи”да жойлашган “Ёшлар маркази” биносида  қарантин қоидаларига риоя қилган ҳолда очиқ ҳавода ўтказилди.

Бугунги кунгача Хоразм вилоятидан 15 нафар истеъдодли ижодкорлар ушбу нуфузли мукофот соҳиби бўлишди. Шундан, 2 нафари опера, 1 нафари рақс, 2 нафари мусиқа ижрочилиги, 4 нафари эстрада ва 6 нафари мумтоз қўшиқ йўналишларида тақдирланганлар. 

Танлов жараёнларида вилоятдаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқитувчи ва ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ҳамда эркин ижодкор ёшлардан иборат 215 нафар иштирокчилар қамраб олиниб, ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, шундан, 64 нафари танловнинг вилоят саралаш босқичига тавсия этилди.

Ҳакамлар ҳайъати ҳулосасига кўра, 13 нафар ёшлар жорий йил июль-август ойларида ўтказиладиган Республика босқичига йўлланмани қўлга киритиб, диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.