Каноэчимиз Нилуфар Зокирова Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. У 200 метрга кечган саралаш босқичидаги биринчи стартини якунлади.
Биринчи гуруҳда стартга чиққан Зокирова 49.686 сония натижа билан ўз гуруҳида 6-натижа қайд этди. Энди у ярим финал учун курашни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Нилуфар Зокирова каноэ спортида Олимпия ўйинларида илк бора иштирок этмоқда. У жуфтлик дастурида ҳам медаллар учун курашда қатнашади.