Низомийдан Навоийгача бўлган маънавият кўприклари

0
130
марта кўрилган.

Тошкент Давлат шарқшунослик университетида Ислом Ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар форумининг Осиё минтақавий бўлими билан ҳамкорликда Шарқнинг буюк алломалари Низомий Ганжавийнинг 880 йиллиги ва Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган халқаро илмий – амалий конференция онлайн ва офлайн тарзда бўлиб ўтди.

“Низомийдан Навоийгача бўлган маънавият кўприклари” мавзусидаги халқаро конференцияда Тошкент Давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева, Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги  Фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев, Ислом Ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар форумининг Осиё минтақавий бўлими раиси Элчин Аскеров  қисқача кириш сўзи билан қатнашиб, икки халқ дўстлиги, маданий ҳамкорлик алоқалари қадимий қадрият эканлиги ҳақида гапиришди.

Илмий –амалий тадбирда  Озарбайжон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзоси, Қўлёзмалар институти директори Темур  Каримли, Тошкент Давлат шарқшунослик университети Шарқ филологияси ва таржимашунослик факультети мумтоз филология ва адабий  манбашунослик кафедраси мудири Р. Алимуҳаммедов ҳамда ушбу кафедра  прфессорлари, филология фанлари докторлари Қосимжон Содиқов ва Боқижон Тўхлиев, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳуэуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази етакчи илмий ходими, филология фанлари доктори, прфессор Афтондил Эркинов каби мутахассислар илмий маърузалари билан  иштирок этишди.

Шунингдек, илмий-амалий анжуманда университет талабалари Низомий ва Навоий шеърларини ифодали ўқиб, тингловчиларни хушнуд этишди.  Тадбир доирасида Ислом маданияти алломаларига бағишланган ва инглиз тилида чоп этилган китобнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Нодира САЪДУЛЛАЕВА, Тошкент Давлат шарқшунослик университети ўқитувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.