“Нурли наволар” халқаро фольклор фестивали

0
853
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган вазифалари ва Хатирчи туманида ўтказилган йиғилишдаги кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида республикамизда фаолият кўрсатаётган фольклор жамоалари иштирокида жорий йилнинг 30-31 май кунлари Навоий вилоятининг Нурота туманида  ва Навоий шаҳрида “Нурли наволар” халқаро фольклор фестивали ўтказилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Фольклор байрамига Тожикистон, Афғонистон Республикасидан меҳмонлар ташриф буюрди.

30 март куни Навоий вилояти Нурота туманида Қорақалпоғистон Республикасининг “Мейрас”, Андижон вилоятининг “Сайқал”, Бухоро вилоятининг “Қасри Орифон”, Жиззах вилоятининг “Ойпари”, Наманган вилоятидан “Уйчи тонги”, Навоий вилоятидан  “Сардоба”,  Самарқанд  вилоятининг “Бешқарсак”, Сирдарё вилоятининг “Сайхун йигитлари”, Сурхондарё вилоятининг “Бойсун”, Тошкент вилоятининг “Қурама”, Тошкент шаҳрининг “Дурдона”, Фарғона вилоятининг “Гулёр”,  Хоразм вилоятининг “Наврўз”, Қашқадарё вилоятининг “Ризвонгул” каби энг намунали фольклор-этнографик жамоаларининг 250 нафардан ортиқ  қатнашчилари ўз ҳудудига хос либослар ва қадимий куй-қўшиқлар асосида тайёрланган дастурларини намойиш этдилар.

Фестивалда Германия, Франция, Хитой, Корея, Россия каби 50 га яқин хориж мамлакатларидан ташриф буюрган сайёҳлар ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган чет эл ваколотхоналарининг вакиллари иштирок этишди. Шубҳасиз, фольклор қўшиқлари ижрочилари иштирокидаги “Нурли наволар” халқаро фестивали юртимизнинг мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди.  Бу тадбир янги-янги истеъдод эгаларини кашф этиб, ёшларимизни қадимий санъатимизга бўлган қизиқишларини янада кучайтиришга хизмат қилади.

 Фестиваль доирасида “Алишер Навоий” номидаги маданият ва истироҳат боғининг амфитеатрида эл ардоғидаги эстрада хонандалари иштирокида гала концерт намойиш этилди.

Фестиваль якунида  фольклор жамоаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  Сирдарё вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги “Сирдарё наволари” ҳамда “Сайхун йигитлари” фольклор жамоалари фахрли биринчи ўринни эгаллашди ва I-даражали диплом билан тақдирландилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.