Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги

0
444
марта кўрилган.

 Буюк мутафаккир шоир, тарихчи ва таржимон Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги муносабати билан   16-17 декабрь кунлари Хоразм вилоятида АДАБИЁТ БАЙРАМИ  ўтказилмоқда.

2019 йил 16 декабрда Урганч давлат университети Маданият саройида Огаҳий ижодига бағишланган “Шеърият шоҳсупаси”   танлови бўлиб ўтди. Унда Урганч Давлат университети  ректори Б.Абдуллаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими   раҳбари Г.Ибодуллаева қатнашиб, талабаларга ижодий беллашувларда муваффақиятлар тилашди.

Кечқурун Вилоят Мусиқали драма театрида “Огаҳий  ёҳуд тахт ва бахт” спектакли намойиш этилди. Тадбирни  вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Ш.Яхшибаев,          вилоят мусиқали драма театри директори Д.Ибрагимова қисқача кириш сўзи билан очиб, буюк аллома Огаҳий ва унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна асарининг яратилиши ҳақида гапирдилар.

Бугун  эрталаб Огаҳий юбилейига келаётган меҳмонларни Урганч халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тантаналар қадимий Хива шаҳрида давом қилади.

Р. Сапаева

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.