Оғир атлетика бўйича  Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади

0
44
марта кўрилган.

Тошкентда  2-10-февраль кунлари оғир атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда ёш иқтидор эгаларидан тортиб Олимпиада чемпионларигача қатнашади.

Шунингдек, Париж-2024 Олимпиадаси учун йирик рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу турнирда қитъамизнинг энг сара спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

 Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мазкур чемпионатда иштирок этадиган мамлакатимиз спортчилари номини эълон қилди. Унга кўра чемпионатда 15 ёшли иқтидорли ёш атлетлардан тортиб, Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев каби Олимпиада чемпионлари ҳам беллашади.

Эркаклар беллашувида ўз вазни  бўйича қатнашувчилар: Адҳамжон Эргашев, Диёрбек Рўзметов, Ҳусинбой Матрасулов, Достон Ёқубов, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Сарварбек Зафаржонов, Нурсултан Эсбергенов, Суннатилла Ўсаров, Акбар Жўраев, Руслан Нурудинов, Шарофиддин Амриддинов, Рустам Жангабоев.

 Аёллар беллашувида эса Муниса Одилова, Жамила Панфилова, Нигора Абдуллаева, Людмила Элефтериади, Шаҳноза Жабборова, Озода Ҳожиева, Машҳура Рустамова, Ригина Адашбаева, Нигора Сувонова, ва Турсуной Жабборова қатнашадилар.

GUJUM. UZ таҳририяти Атлетикачиларимизга  омадлар тилайди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.