Оғир атлетикачи қизларимиз Беларусдаги халқаро турнирда совриндор бўлишди

0
119
марта кўрилган.

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида оғир атлетика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган ушбу турнирда терма жамоамизнинг икки вакили ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.

 Қирқ тўққиз вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нигора Абдуллаева даст кўтаришда -73 кг, силтиб кўтаришда 90 кг, жами 163 кг натижа билан мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлди.

Ўрта вазн тоифасида  олтмиш тўрт килограмм вазн тоифасида иштирок этган Кумушхон Файзуллаева даст кўтаришда 98 кг, силтаб кўтаришда 120 кг ва икки кураш бўйича 218 килограмм натижа билан мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Ушбу мусобақада иштирок этган оғир атлетикачи қизларимизнинг бири 15, яна бири 17 ёшли бўлиб катталар билан тенгма тенг рақобат олиб боргани алоҳида тақсинга сазовор.

Ж. Саъдуллаев тайёрлади

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.