Оҳангарон шоссесида уч қаватли транспорт боғламаси қурилади

0
310
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди.

Оҳангарон шоссеси, Паркент ва Темур Малик кўчалари пойтахтимизнинг энг серқатнов йўлларидан. Тошкент механика заводи ҳудуди орқали Махтумқули кўчаси қурилгач, ушбу йўллар чорраҳасида транспортлар ҳаракати янада ортди. 

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида бу ерда уч қавтли транспорт боғламаси қурилиши режалаштирилган. Оҳангарон шоссеси ва Паркент кўчаси йўналишида туннел, Махтумқули ва Темур Малик кўчалари кўчаларини боғловчи кўприк қурилиши кўзда тутилган.

Бу транспорт боғламасини қуришдан мақсад — Чорвоқ ва Чимён ҳудудини ривожлантиришга замин яратяпмиз. Ҳозир фақат Чирчиқ шаҳри орқали ўтадиган йўл бор. Дам олиш мавсумида тирбанд бўлиб кетади. Бу янги йўл келгусида катта юкламани ўзига олиб, транспортларнинг, жумладан, хорижлик сайёҳларнинг Чорвоқ ҳамда Чимён ҳудудига тез ва осон етиб олишини таъминлайди, деди Шавкат Мирзиёев.

Кўприк ва туннелда қатнов олти қаторли бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, барпо этиладиган янги йўл Чорвоққача бўлган масофани 22 километрга қисқартиради.

Давлатимиз раҳбари Оҳангарон шоссеси бўйлаб қурилаётган ер усти халқа метро линиясига доир лойиҳалар билан ҳам танишди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.