Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг 3-грант танлови

0
196
марта кўрилган.

Парламент комиссиясининг 2018 йил 1 июндаги 34-сонли қарорига 1 -илова

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“Ўсиб келаётган ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, уларда тадбиркорлик, илмий-ижодий ва интеллектуал салоҳиятни шакллантиришга кўмаклашиш”мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

1.Ёшларда китобхонлик кўникмасини шакллантириш, уюшмаган ёшлар ўртасида “Адабиётга эътибор – маънавиятга эътибор”, “Мен севиб ўқиган китоб” ва “Энг яхши китобхон” танловларини ташкил этиш;

  1. Уюшмаган ёшларни, ноқонуний меҳнат мигрантлиги натижасида хорижий давлатлардан дипортация қилинган ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни мамлакатдаги бунёдкорлик ишларига кенг жалб қилиш;
  2. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятларини юксалтириш, уларнинг инновацион фикрлашини, кашфиётчилик, рационализаторлик ғоялар ва нау-хауларни ишлаб чиқишга йўналтириш;
  3. Маҳаллалардаги уюшмаган ёшларнинг қизиқишлари, орзу ва истакларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга шарт-шароит яратиш, турли тўгараклар, спорт жамоаларини шакллантириш;
  4. Ёшларнинг аэрокосмик, аэродинамик соҳалардаги билимларини юксалтиришга кўмаклашиш, уларда интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини юксалтириш;
  5. Ёшларда, айниқса уюшмаган, тарбияси оғир бўлган ёшларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, уларни жамиятдаги интеграциясига маънавий психологик кўмаклашиш;
  6. Ёшлар ўртасида эрта никоҳни олдини олиш, оиланинг муқаддас қадриятларини уларнинг тафаккурига сингдиришнинг инновацион(маънавий, психологик ва бошқалар) усулларини амалга ошириш;
  7. Ёшларда фуқаролик бурч ва масъулиятни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, давлат ва жамият қуриш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари тўғрисида хабардорлигини ошириб бориш;
  8. Маданият, адабиёт, санъат ва аниқ фанлар соҳаларида ёш авлодни ижодий фаолиятини рўёбга чиқариш имкониятини яратишга кўмаклашиш, уюшмаган ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш;
  9. “Ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида маҳаллаларда, айниқса ёшлар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлашда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини юксалтириш;
  10. Уюшмаган ва тарбияси муаммоли ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий ва социал-маънавий қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида “Мен Ватанимни севаман”, “Жамиятда менинг ўрним бор” мавзусида туркум тадбирлар ўтказиш;
  11. Маданият ва спорт муассасалари билан шерикликда ёшлар ўртасида халқ спорти ўйинларини оммалаштириш, ёшларнинг бўш вақтларини маданий ташкил этиш, қишлоқ қизларини бадиий гиманистика ва спортга кенг жалб қилиш;
  12. Аёллар ва болаларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамда уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва социал-маънавий қўллаб-қувватлашда жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари фаолиятига кўмак кўрсатиш.

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур: 

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 
  2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади. 
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2018 йил 7 июндан 13 июлгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.