Бугун Сенатда ҳам бинолар совуқ, сенаторлар хоналар совуқлигидан пальтода ўтирибди.
Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги қўмитаси раиси Баҳодир Тожиевнинг айтишича, бугун Сенатда ҳам «свет» ўчяпти.
— Мен тўғрисини айтаман, ўзим 2-қаватда ўтираман, хонанинг ҳарорати 15-20 градусдан ошмаяпти. Пальтомни кийиб ўтираман. Буни мен яширмайман. Бугун бутун халқимиз қийналяпти, — дейди сенатор.
Яна бир Сенат аъзоси Фарҳод Боқиев ҳам мазкур муаммога тўхталиб ўтди:
— Сенатда бино ўзи иссиқми ёки йўқми, гапни шу саволдан бошлайлик. Бугун Сенатда ҳам бинолар совуқ. Салқин хоналарда ўтирибмиз. Буни яширадиган жойи йўқ.
https://t.me/olimjon_usarov