“Олтин қалам” XVII Миллий мукофоти учун халқаро танлов

0
58
марта кўрилган.

Бугун ҳамкасбим Комилжон Исмоилович билан “Олтин қалам” XVII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этдик, мукофотларни топширдик.

Бу йилда танлов ўзгача руҳда ташкил этилди. Сабаби — Президентимизнинг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мукофотлар миқдори анча оширилди, танлов тарихида илк бор Бош миллий мукофот соҳибига енгил автомобиль берилди. Рағбатлантирувчи номинациялар 5 тадан 12 тага кўпайтирилди. Умуман, танловнинг нуфузи ва қамрови ошди.

Танловни юксак савияда ташкил этишда Журналистлар уюшмаси, номзодларнинг ижоди ва фаолиятини холисона баҳолаган, мукофотга энг муносибларни саралаб олган Ҳакамлар ҳайъатининг хизматларини алоҳида таъкидлашни истардим.

Фурсатдан фойдаланиб, Бош миллий мукофотга сазовор бўлган Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети жамоасини, барча ғолиб ва совриндорларни чин дилдан табриклайман, уларга янгидан-янги муваффақиятлар тилайман.

Шерзод АСАДОВ, Президент матбуот котиби(телеграмм каналидан)

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.