Ўн уч аср аввалги никоҳ шартномаси

0
107
марта кўрилган.

Мамлакатимизда эр-хотин ўртасидаги муносабатларни белгилашнинг ҳуқуқий механизми минг йиллар аввал шаклланган. Бунга қадимги Сўғдиёна ҳудудида топилган, VIII асрга мансуб никоҳ шартномаси ҳам мисол бўла олади.

Мазкур ҳужжат 1932 йилда Самарқанд яқинидан топилган бўлиб, унда Уттекин исмли турк йигити ва Чата исмли сўғд қизи ўртасидаги никоҳ муносабатлари акс этади. 

Унда Уттекин Чатани севикли хотин сифатида ҳурмат қилиши, озиқ-овқат, кийим-кечак, тақинчоқлар билан таъминлаши, севиб ардорқлаши, Чата эса Уттакинни севикли эр сифатида ҳурмат ва эҳтиром билан асраши, эрининг бахт-саодати ҳақида қайғуриши, унинг буйруғига итоат қилиши лозимлиги қайд этилган.

Манбаа: Ўзбекистон маданий мероси 

Таҳририятдан:  Бу эса мамлакатимизда азал азалдан ҳуқуқий илмга, ҳуқуқий муносабатларга  эътибор катта бўлганлигини ифодалайди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.