Она тили – қадриятлар бешиги

0
252
марта кўрилган.

 ЮНЕСКО Бош конференцияси ташаббуси билан 1999 йилдан бошлаб, бутун дунёда 21 февраль – Халқаро она тиллари куни сифатида нишонланади.

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот  кутубхона марказида  Халқаро она тиллари куни муносабати билан ахборот-библиография бўлимининг мутахассислари «Она тили – қадриятлар бешиги» номли кўргазма ташкил этдилар.

Тадбирнинг мақсади — ўзбек тили маданиятини тарғиб қилиш ва кўргазмага қўйилган ўзбек тилидаги луғатлар, энциклопедиялар ва унга бағишланган турли хилдаги нашрлардан китобхонларнинг самарали фойдаланишига имконият яратишдир.

 Фойдаланувчилар библиографик обзорни катта қизиқиш билан эшитдилар ва кўргазмада тақдим этилган адабиётлардан янада кенгроқ фойдаланиш  имконияти яратилганидан мамнунлигини билдиришди.

Ҳофизахон Каримова,

 марказ директори

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.