Ўрганишлар ўз натижасини бермоқдами?

0
82
марта кўрилган.

 Мамлакатимизда миллий тилимизнинг ривожи ва равнақи, давлат тили сифатида барча жабҳаларда мустаҳкам ўрин эгаллашига катта эътибор қаратилмоқда. Шу вақтга қадар бу  борада бир қанча самарали ишлар амалга оширилиб,  халқимизга, қолаверса, тилимиз фидойилари, жонкуярлари ва тил  мутахассисларига ҳам кенг имкониятлар яратилди.

Бугун Яккасарой туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Исмоилжонова томонидан тумандаги Шота Руставели кўчаси атрофида бир қатор савдо шохобчалари, дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш уйлари ва кўча юзига илинган ҳар хил мазмундаги  реклама баннерлари, эълонлар ва пешлавҳадаги ёзувларнинг  ҳолати ва Давлат тили тўғрисидаги қонун ва  ҳужжатларга қанчалик мослиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Ўрганиш давомида Шота Руставели кўчаси атрофида турли  хилдаги савдо- сотиқ билан шуғулланувчи 15 нафардан ортиқ тадбиркорлар, сотувчилар билан учрашиб, “Давлат тили ҳақидаги” Қонун, Фармон ва Қарорларнинг мазмун- моҳияти ва бугунги кун талабларидан келиб чиқиб фаолият олиб бориш лозимлиги тушинтирилди.

Шунингдек реклама берувчи тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг вакиллари билан мунтазам тушунтириш ишларини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

Аввало, огаҳлантириш керак эди. Огоҳлантирилди.  Ўрганишлар, тушинтиришлар ўз натижасини беради, дея умид қиламиз.

Тошкент шаҳридаги  Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.