Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди

0
246
марта кўрилган.

 Нукус шаҳрида Оролбўйи минтақасида аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни сифатини ошириш, минтақавий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида БМТ шафелигида юксак даражадаги “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” Халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясининг Ўзбекистондаги бўлинмаси ҳамда халқаро ташкилотларнинг кўмаги остида ташкил этилди.

Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси (ДБРК) Орол денгизи ҳавзаси  масалалари бўйича Давлатлараро кенгашнинг қарори (1994 йил 19 июль, Ашхобод) билан ташкил этилган. Мазкур Комиссияга Марказий Осиё давлатларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида мувофиқлаштириш, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юклатилган.

ДБРК асосий вазифалари барқарор ривожланишнинг минтақавий стратегиясини ишлаб чиқиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда барқарор ривожланиш соҳасида минтақавий дастурлар, ҳаракатлар режаси ва лойиҳаларни бошқариш, трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги конвенцияларнинг амалга оширилишидаги хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштиришдан иборат.

Анжуман давомида экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хорижий инвестицияларни жалб этиш учун шароит яратиш, «яшил иқтисодиёт», экологик тоза, энергия ва сув тежайдиган технологиялар тамойилларини комплекс татбиқ этиш, экотуризмни ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.

Шунингдек, халқаро конференция доирасида Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясига раислик қилиш ваколати Туркманистондан Ўзбекистон Республикасига узатиш ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилоти Европа иқтисодиёти комиссияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.