Осиё чемпиоанти  самарали якунланди

0
31
марта кўрилган.

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпиоанти ўз якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси учун яккалик ҳамда жамоавий баҳслар жуда сермаҳсул бўлди.

Яккалик баҳсларида ғалаба қозонган Муса Аймуратов бошчилигидаги юртимизнинг саблячи йигитлари жамоавий дастурда яна бир бор барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритишди. Юртдошларимиз – Муса Аймуратов, Исломбек Абдазов, Сардор Абдукаримбеков, Зуҳриддин Қодиров саралашда Филиппин ва Саудия Арабистони, ярим финалда Гонконг ва финалда Хитой жамоасидан устун келишди. Шунингдек, ярим финалгача етиб келган шпагачи йигитларимиз бронза медалларига сазовор бўлишди.

Саблячи қизларимиз – Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева ҳамда Самира Шокироваларнинг ҳам ютуқлари кам эмас. Улар барча рақибларини мағлуб этиб, яна бир карра қитъа чемпионлигини қўлга киритишди.

Ярим финалда япониялик рақибаларига имкониятни бой берган шпагачи қизларимиз Шаҳзода Эгамбердиева, Дилназ Мурзатаева, Азиза Ҳамидова ҳамда Санам Назарова бронза медали билан мусобақани якунлашди. “Қилган меҳнат кетмас беҳуда” дегани шу бўлса керак.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.