Осиё чемпионатида байроғимиз ҳилпираб, мадҳиямиз янгради

0
115
марта кўрилган.

Таиландда ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда . Слалом баҳсларидан сўнг байдарка ва каное бўйича мусобақаларда  спортчиларимиз куннинг биринчи ярмидаги дастурда 5 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза, жами 11 та медални  қўлга киритишди.

Буенос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Гулбаҳор Файзиева катталар тоифасида ҳам қитъа биринчилигининг олтин медалига сазовор бўлди.

Спортчиларимиз куннинг иккинчи ярмида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, яна 6 та медалга сазовор бўлишди. Ёш каноечиларимиздан тузилган тўртлик экипаж ўз ёш тоифаларида барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, жамоамиз ҳисобига яна 4 та кумуш ва 1 та бронза медаллари ҳам ёзиб қўйилди.

Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.