Осиё чемпионатида иштирок этган енгил атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди

0
101
марта кўрилган.

Бугун Эронда ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида иштирок этган енгил атлетикачиларимиз юртимизга қайтиб келдилар.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимиз тантанали кутиб олинди. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иккита олтин, битта кумуш медалини қўлга киритди.
Баландликка сакраш баҳсларида Надия Дусанова, ядро улоқтиришда эса Елена Смольяновалар олтин медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйгандилар.
 
Кўпкурашда қатнашган Александра Юркевская эса кумуш медаль соҳибига айланганди. 
Ўз ўрнида Миллий олимпия қўмитаси ҳам Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимизни табриклаб қолади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.