Осиё чемпионатида юртимиз мерганлари 21 та медаль билан 2-ўринни эгаллашди

0
89
марта кўрилган.

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ўтказилган Осиё чемпионати ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилди.

Унда қитъамизнинг 300 нафардан ортиқ сара мерганлари баҳс олиб борди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 11 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлди. Энг  аҳамиятлиси, ушбу медаллар туфайли  умумжамоа ҳисобида Осиёда иккинчи ўринни эгаллашди. 

Спортчилар орасида Нигина Саидқулова 2 та олтин, Александра Давидова 1 та олтин ва 1 та кумуш, Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси, “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси Мухтасар Тоҳирова 2 та кумуш медалини қўлга киритди.

Gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.