Ойбек уй-музейида адибнинг таваллуд куни нишонланди

0
249
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига қарашли Ойбек уй-музейида Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллуд топган сана 10 январь муносабати билан ёзувчилар, олимлар, адибнинг яқинлари ҳамда Тошкент шаҳар мактаб ўқувчилари тўпланишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Минҳожиддин Мирзо Ойбекнинг ўзбек адабиётида тутган ўрни ҳақида сўзлади. Адабиётшунос олим, академик Наим Каримов келгуси йилда адибнинг 115 йиллиги нишонланиши муносабати билан  «Танланган асарлар тўплами» устида иш бошланганлигини таъкидлади. Ёзувчи Улуғбек Ҳамдам Ойбекка “мустабид тузум даврида ҳам ўзлигини йўқотмаган адиб” деб таъриф берди.

Мактаб ўқувчилари яқинда Давлат дастури асосида капитал таъмирдан чиққан уй-музейининг экспозицияси билан танишишди.

Музей директори Ойнур Тошмуҳаммедова ўз сўзида 2019-йилда музейда аудиогидли сайёҳатларни ташкил этиш, янги техник воситалар билан жиҳозланиш режалаштирилганлигини таъкидлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.