Москва шаҳридаги “Отрада” от спорти клубида конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик чавандозлар ҳам муваффақиятли иштирок этишди.
Мусобақанинг биринчи куни CSI2*-W дастури вакиллари учун омадли ўтди. Унда иштирок этган Нуржан Туякбаев олтин, Аъзам Толиббоев эса кумуш медалга сазовор бўлишди. Шунингдек, тўртинчи ва бешинчи поғоналарни ҳам ҳамюртларимиз банд этишди. Шу куни CSI1* йўналишида ўз омадини синаб кўрган Хуршидбек Алимжонов бронза медалини қўлга киритди.
Иккинчи кун дастурида Халқаро тоифадаги спорт устаси Хуршидбек Алимжонов CSI 1*-125 дастурида олтин медални нақд қилди. Нуржан Туякбаев эса CSI2*-W 145 дастурида шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.
gujum.uz